157просмотров
60.2%от подписчиков
21 ноября 2025 г.
📷 ФотоScore: 173
📢 Жалақудуқ туманида “Болажонлар дунёси” хусусий МТМ фаолияти ўрганилди 📅 2025 йил 18 ноябрь
📍Жалақудуқ тумани Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Жалақудуқ Худудий Бизнес Инкубатори (ХБИ) менежери Э. Қурбонов, туман ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорликда тадбиркор Зулхумор Ўринбоева томонидан ташкил этилган “Болажонлар дунёси” хусусий мактабгача таълим муассасасида ўрганиш ва мониторинг ишларини амалга оширди. 🏫Муассаса ҳақида маълумот “Болажонлар дунёси” МТМ 2022 йилда ташкил қилинган бўлиб: 8 та гуруҳда 200 нафар бола тарбияланмоқда 8 нафар педагог 12 нафар ёрдамчи ходим фаолият юритмоқда Муассасанинг умумий қуввати 200 болага мўлжалланган. Болалар учун таълим, парвариш ва эркин ривожланиш учун қулай шароитлар яратилган. Тадбиркор томонидан таълим жараёни сифатини ошириш, янги педагогик методлар жорий этиш ва ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш йўналишларида ишлар олиб борилмоқда. 🎯Ташрифдан кўзланган мақсад Ташриф доирасида қуйидагилар ўрганилди: муассасанинг моддий-техник базаси кадрлар билан таъминланганлик таълим дастурлари ва методлари лицензиялаш ва ҳужжатлаштириш ҳолати педагогларнинг меҳнат шароити болалар учун хавфсизлик ва санитар талабларга риоя этилиши Муаммо ва эҳтиёжлар туман ҳокимлиги ва масъул идоралар иштирокида ўрганилиб, аниқ ечимлар белгиланди. 🚀Келгуси режалар Тадбиркор Зулхумор Ўринбоева томонидан таълим муассасасини янада ривожлантириш бўйича қуйидаги режалар билдирилди: ✔️ Жалақудуқ ХБИ ҳамкорлигида имтиёзли кредит олиш
✔️муассаса қувватини ошириш ва қў шимча гуруҳлар ташкил этиш
✔️ногиронлиги бор болалар учун алоҳида гуруҳ очиш
✔️ педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Жалақудуқ ХБИ томонидан ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун амалиётда ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. 🤝 Аҳамияти Ташриф хусусий таълим муассасаларида:
хизмат сифатини ошириш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
аҳоли учун кўпроқ сифатли таълим хизматини яратиш каби мақсадларга хизмат қилади. ✅Telegram ✅Facebook
✅Instagram 🌍 sspincubator