Б
Бизнес Инкубатор
@businessincubator261 подп.
183просмотров
70.1%от подписчиков
10 ноября 2025 г.
📷 ФотоScore: 201
♻️ Жалолобод вилоятида “Manas Expo 2025” халқаро форуми бўлиб ўтди 📍Жалолобод вилояти, Қирғизистон Республикаси Қирғизистон Республикаси Президентининг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили идораси ва Минтақавий инвестиция кенгаши ташаббуси билан, БМТнинг Тараққиёт дастури (UNDP), Халқаро миграция ташкилоти (IOM) ва “Bakai Bank” кўмагида “Manas Expo 2025” халқаро форуми ташкил этилди. Форумда Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Беларус давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, инвестиция фондлари, савдо-саноат палаталари ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этди. 📑 Форумнинг асосий йўналишлари: ▪️ Халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ▪️ Инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ▪️ Экспорт имкониятларини кенгайтириш ▪️ Турли мамлакатлар тадбиркорлари ўртасида бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш Тадбир доирасида ялпи мажлислар, тематик панеллар ва B2B форматдаги бизнес учрашувлар ўтказилди. 🎯 Форумнинг мақсади — вилоят ва жаҳон миқёсида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, савдо-экспорт салоҳиятини ошириш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, яшил иқтисодиёт ва инновацион ечимларни жорий этиш. 🗂 Муҳокама қилинган асосий йўналишлар: 🔹 Экспорт салоҳиятини ошириш 🔹 Чегаралараро савдо алоқаларини ривожлантириш 🔹 Аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш 🔹 Яшил ва инновацион бизнес амалиётлари 🤝 Форум аҳамияти “Manas Expo 2025” халқаро форуми Қирғизистоннинг иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция ва трансчегаравий савдо соҳасида ишончли шерик сифатидаги нуфузини ошириш учун муҳим халқаро платформа сифатида хизмат қилди. 📍 Қўшимча тадбирлар: Азаттык майдонида маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотлари намойиш этилган кўргазма-ярмарка ташкил этилди. 🔹 Форум ижрочи вакиллари иштирокчилар билан мулоқот қилиб, вилоятдаги инвестиция имкониятлари билан таништирдилар. 🔹 БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) мазкур форумни “Қирғизистоннинг чегара ҳудудлари билан Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этди. 🔹 Учрашувлар давомида тадбиркорлар Қирғизистонлик ҳамкасблари билан ўзаро музокаралар олиб бориб, ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама этдилар. ✅Telegram ✅Facebook ✅Instagram 🌍 sspincubator
183
просмотров
2183
символов
Да
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @businessincubator

Все посты канала →
♻️ Жалолобод вилоятида “Manas Expo 2025” халқаро форуми бўли — @businessincubator | PostSniper