210просмотров
80.5%от подписчиков
27 сентября 2025 г.
📷 ФотоScore: 231
Bestseller A/S делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи 📍Тошкент вилояти ва Фарғона водийси “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси ташаббуси билан дунёда танилган Bestseller A/S компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида делегация Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсидаги тўқимачилик ҳамда трикотаж корхоналарида учрашувлар ўтказди. 📌8, 9 ва 12 сентябрь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг маслаҳатчиси Алишер Эркинович Шайхов ва Bestseller A/S вакиллари ўртасида уч марта учрашув бўлиб ўтди. Уларда:
▪️ҳамкорликнинг истиқболлари;
▪️экспорт географиясини, жумладан Европа бозорига чиқиш масалалари;
▪️ҳамкорлик шакллари ва дастлабки хулосалар муҳокама қилинди. 12 сентябрь куни бўлиб ўтган якуний учрашувда эса бир нечта фабрикаларда тажриба тариқасида буюртмалар жойлаштирилди. Bestseller A/S — Европанинг нуфузли бренди бўлиб, дунё бозоридаги етакчи тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. 📑 Фабрикаларда аудит
Ташриф давомида делегация қуйидаги корхоналарда тўлиқ техник ва экологик аудит ўтказди:
🔹ECO-SOFT TEXTILE MCHJ
🔹SAMO TEKSTIL SERVIS MCHJ
🔹KHANTEX-GROUP MCHJ
🔹IDEAL TEKSTIL ORZU MCHJ
🔹BOBUR XBK MCHJ 📝Учрашув натижалари
🔹 Бир нечта фабрикалар билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди;
🔹 Тажриба сифатида синов буюртмалари жойлаштирилди;
🔹 Пилот лойиҳалар натижасига кўра, кўп йиллик йирик шартномаларни имзолаш имкониятлари яратилади. 🤝 Ҳамкорликнинг аҳамияти
Бу ҳамкорликнинг асосий мақсади — Ўзбекистонда Европанинг таниқли брендлари учун ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳсулотларни тўлиқ Европа бозорларига экспорт қилиш. 👔Энг муҳими, бу ташриф мамлакатимиз тўқимачилик саноати учун янги босқични бошлаб бериши, фабрикаларда технологик қайта қуролланишга туртки бериши, ишчилар малакасини ошириши ва Ўзбекистонни барқарор ишлаб чиқариш ҳамда экологик масъулият соҳасида минтақавий марказга айлантириши мумкин. ✅Telegram ✅Facebook
✅Instagram 🌍 sspincubator