129просмотров
49.4%от подписчиков
21 ноября 2025 г.
📷 ФотоScore: 142
♻️ Наманганда тижорат банклари активлари ва давлат мулклари бўйича “Roadshow” семинари ўтказилди 📅 2025 йил 12 ноябрь
📍 Наманган шаҳри, “Маърифат маскани” Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Наманган шаҳрида давлат активлари ва тижорат банклари балансидан сотилаётган мол-мулклар бўйича кўргазмали семинар — “Roadshow” бўлиб ўтди. Тадбирни Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зухриддин Бахриддинов очиб берди. 📌 Семинарда иштирокчилар учун тақдим этилган асосий маълумотлар Семинарда Чортоқ туманидаги Худудий Бизнес Инкубаторининг 11 нафар бизнес резидентлари ҳам иштирок этиб, вилоятдаги давлат мулклари, банк активлари ва инвестиция майдонлари бўйича янгиланган маълумотларга эга бўлдилар. Тадбирда қуйидаги йўналишлар бўйича батафсил тақдимотлар қилинди: 🔹 Тижорат банклари балансидан сотилаётган объектлар Инвесторларга қиймати 342,6 миллиард сўм бўлган 136 та объект таклиф этилмоқда.
Ушбу объектлар инфратузилмаси, жойлашуви ва иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан юқори инвестиция салоҳиятига эга экани таъкидланди. 🔹 Хусусийлаштирилаётган давлат активлари Вилоят ҳудудида қиймати 84 миллиард сўмга тенг 39 та давлат активи савдога чиқарилган. 🔹 Ер участкалари Жами 270 гектар майдонни ташкил этувчи ер участкалари “E-auksion” орқали очиқ савдоларга қўйилган. 🔹 Мастер режага асосан инвестиция майдонлари Тадбиркорларга янги лойиҳалар амалга ошириш учун қулай ва тайёр инфратузилмага эга майдонлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. 🎯 Тадбирнинг асосий мақсади ✔️ тадбиркор ва инвесторларга очиқ, шаффоф ва тўлиқ маълумотлар тақдим этиш;
✔️ савдо жараёнларининг очиқлигини таъминлаш;
✔️ янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар яратишдан иборат. Тадбир иштирокчилари давлат мулклари ва банк активлари бозорини янада фаоллаштириш, вилоят инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда тадбиркорлар учун имкониятларни кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва фикрларини ҳам билдирдилар. ✅Telegram ✅Facebook
✅Instagram 🌍 sspincubator