АКА, БИР ОҒИЗ ГАП-КУ, ШУНГА ҲАМ ПУЛМИ? Тез-тез эшитадиган гапим: — "Адвокат ака, бир нарса сўрасам майлими? Фақат маслаҳат керак, судга чиқмайсиз, шунга ҳам пул тўлайманми? Ахир сизга осон-ку, қонунни биласиз-ку..." Тўғри, менга осон. Лекин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун менга осон? 1. БИР ОҒИЗ ГАПНИНГ НАРХИ ҚАНЧА? Машҳур бир ривоят бор. Катта кема бузилиб қолади. Ҳеч ким тузата олмайди. Бир уста келиб, болға билан битта жойга уради ва мотор ишлаб кетади. — "Хизмат ҳақи — 1000 доллар", дейди у...
Адвокат Элёр Илхамович
Судьяликдан - адвокатликка. Адвокат сизни тинглайди, тушунади ва ҳимоя қилади. Ҳуқуқий масалаларда аниқ, ҳалол ва самарали ёрдам. 👨⚖️ Адвокат Пирматов Элёр Илхамович 📚 Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича. Телефон: +998 99 407 00 49
Графики
📊 Средний охват постов
📉 ERR % по дням
📋 Публикации по дням
📎 Типы контента
Лучшие публикации
16 из 16🎥 Маъмурий жаримани камайтириш мумкинми? Кўпчилик фуқаролар шундай савол беради: «Жарима чиқди - энди уни камайтиришнинг иложи борми?» Жавоб - ҳа, айрим ҳолатларда мумкин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка кўра, жазо тайинланаётганда қуйидагилар инобатга олинади: ✔ ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ✔ шахснинг айби ва ҳолати ✔ енгиллаштирувчи ҳолатлар ✔ оғирлаштирувчи ҳолатлар 🔹 Енгиллаштирувчи ҳолатлар нима? - қилмишга пушаймонлик - етказилган зарарни ихтиёрий қоплаш - илк марта содир эт...
https://t.me/advokat_himoyachi
20 йил давлат хизмати. Янги босқич. Москвага илк саёҳат. 4 йил олий таълим даргоҳида таҳсил олдим. Шундан сўнг узлуксиз равишда суд соҳасида фаолият юритдим. Оддий суд мажлиси котиблигидан бошлаб, Олий судда катта маслаҳатчи, кейин эса шаҳар суди судьяси ва суд раиси лавозимларигача бўлган йўлни босиб ўтдим. Жами 20 йил давлат хизмати - бу фақат иш эмас. Бу масъулият, адолат, сабр, ҳаётий тажриба ва инсон тақдирлари билан боғлиқ оғир, аммо шарафли йўл. Бироқ инсон ҳаётида шундай палла келадики, ...
Яқин қариндошининг фирибгарликда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида жабр кўриб, ягона яшаш хонадонидан айрилиш хавфи остида қолган шахс манфаатларини ҳимоя қилиш жараёнида ҳамкасбим Л.Абдуқодиров билан биргаликда жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида иштирок этдик. Суд муҳокамаси давомида иш ҳолатлари ҳар томонлама, холис ва қонун талабларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилди. Натижада қонуний, асосли ва адолатли ҳукм эълон қилиниб, айбдор тегишли жазосини олиб, хонадон қон...
Кўп йиллар суд тизимида ишлаб, минглаб инсонлар тақдири билан боғлиқ ишларга гувоҳ бўлдим. Шунда бир ҳақиқатни англадим: инсон ҳаётининг ҳақиқий қадри лавозим, мол-дунё ёки обрў билан эмас. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмуни - яхши ота, яхши турмуш ўртоқ, яхши фарзанд ва яхши дўст бўла олишдадир. Чин дўстларинг бўлса ва оилангда меҳр-оқибат бўлса, бу энг катта бойлик. Қолган барча нарсалар - вақтинчалик. Шу фикрни машҳур судья Каприонинг ушбу видеосида яна бир бор эшитиб, бу ҳақиқатни янада чуқур ҳис қилд...
Суд ҳукмидан қисман норозиман. Лекин судьядан эмас. Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида судья Бекзодбек Сайлиев раислигида ҳайъатда бир неча ой давом этган, бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтган суд муҳокамаси якунланиб, ҳукм эълон қилинди. Суд жараёнини муайян маънода жангга қиёслаш мумкин: унда ғалабага эришиш учун нафақат позиция мустаҳкам бўлиши, балки “қилич” яъни далиллар, ҳуқуқий асослар ва ҳимоя стратегияси ҳам ўткир бўлиши лозим. Ҳимоя томонидан киритилган илтимосномаларнинг ай...
Москва шаҳрига хизмат сафари мен учун нафақат иш, балки маънавий саёҳат ҳам бўлди. Шу баҳона Третьяков галереясига бориб, санъатнинг ҳақиқий қудратини ҳис қилдим. Бу ердаги ҳар бир асар тарих, дард, умид ва инсон руҳининг ифодасидир. Олган таассуротларимни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин… Айрим ҳислар борки, уларни фақат қалб билан ҳис қилиш мумкин. Адвокат Элёр Илхамович Каналга обуна бўлинг. https://t.me/dejureandp
Дастлабки тергов органи томонидан асоссиз равишда оғир модда билан айбланганлиги суд томонидан аниқланиб, адолат барқарор топтирилди. Жиноят иши доирасида шахс томонидан содир этилган қилмиш дастлабки тергов органи томонидан ҳақиқий ҳолатга мос келмайдиган тарзда, оғирроқ модда билан нотўғри квалификация қилинган. Ишни кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси Техронбек Усмонов томонидан ушбу ноқонуний ҳолат чуқур таҳлил қилиниб, шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий жиҳатдан тўғри б...
Хизматим натижасидан рози бўлган фуқаронинг самимий фикрлари. Мен учун бу сўзлар шахсий мақтов эмас, балки зиммамдаги масъулиятнинг янада ортиши демакдир. Ҳар бир ишда қонун устуворлиги, адолат ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси асосий тамойил бўлиб қолади. Ишонч билдирган ҳар бир инсонга раҳмат. Меҳнатнинг энг катта баҳоси инсоннинг розилиги. Адвокат Элёр Пирматов ........... Искренние отзывы гражданина, удовлетворённого результатом моей работы. Для меня эти слова не личная похвала, а прежде всего напо...