1.1Kпросмотров
59.8%от подписчиков
13 января 2026 г.
🎬 ВидеоScore: 1.2K
Яқин қариндошининг фирибгарликда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида жабр кўриб, ягона яшаш хонадонидан айрилиш хавфи остида қолган шахс манфаатларини ҳимоя қилиш жараёнида ҳамкасбим Л.Абдуқодиров билан биргаликда жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида иштирок этдик. Суд муҳокамаси давомида иш ҳолатлари ҳар томонлама, холис ва қонун талабларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилди. Натижада қонуний, асосли ва адолатли ҳукм эълон қилиниб, айбдор тегишли жазосини олиб, хонадон қонуний эгасига қайтарилиши белгиланди. Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси С. Шодмоновга профессионаллик, холислик ва инсон тақдирига бефарқ бўлмаган ёндашуви учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Адолат қарор топган жойда жамиятга бўлган ишонч янада мустаҳкамланади. Адвокат Э.Пирматов
1.1K
просмотров
862
символов
Нет
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @dejureandp

Все посты канала →
Яқин қариндошининг фирибгарликда ифодаланган жиноий хатти-ҳа — @dejureandp | PostSniper