1.3Kпросмотров
71.5%от подписчиков
3 марта 2026 г.
question🎬 ВидеоScore: 1.4K
🎥 Маъмурий жаримани камайтириш мумкинми? Кўпчилик фуқаролар шундай савол беради: «Жарима чиқди - энди уни камайтиришнинг иложи борми?» Жавоб - ҳа, айрим ҳолатларда мумкин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка кўра, жазо тайинланаётганда қуйидагилар инобатга олинади: ✔ ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ✔ шахснинг айби ва ҳолати ✔ енгиллаштирувчи ҳолатлар ✔ оғирлаштирувчи ҳолатлар 🔹 Енгиллаштирувчи ҳолатлар нима? - қилмишга пушаймонлик - етказилган зарарни ихтиёрий қоплаш - илк марта содир этилган ҳуқуқбузарлик - оғир оилавий ёки ижтимоий аҳвол Агар шу ҳолатлар мавжуд бўлса, суд ёки ваколатли орган жазони енгилроқ қўллаши мумкин. 🔹 Қандай тартибда камайтириш мумкин? 1️⃣ Қарор устидан белгиланган муддатда шикоят берилади. 2️⃣ Шикоятда енгиллаштирувчи ҳолатлар асослантирилади. 3️⃣ Ҳужжатлар ва далиллар илова қилинади. Муҳим жиҳат - шунчаки “жарима оғир” деб ёзиш етарли эмас. Ҳуқуқий асос ва далил бўлиши шарт. ⚖️ Амалиётдан келиб чиқиб айтаман: Кўп ҳолларда фуқаролар ўз ҳуқуқларини билмагани учун максимал жарима кучда қолиб кетади. Ҳуқуқий позиция тўғри қурилса, натижа бўлиши мумкин. 📌 Агар сизга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган бўлса, қарорни диққат билан ўрганинг. Муддатни ўтказиб юборманг. Ҳуқуқни билиш - жаримани тўлашдан кўра арзонроқ. Адвокат Элёр Илхамович Каналга обуна бўлинг. https://t.me/dejureandp
1.3K
просмотров
1350
символов
Нет
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @dejureandp

Все посты канала →
🎥 Маъмурий жаримани камайтириш мумкинми? Кўпчилик фуқаролар — @dejureandp | PostSniper