1.6Kпросмотров
92.2%от подписчиков
18 января 2026 г.
question📷 ФотоScore: 1.8K
АКА, БИР ОҒИЗ ГАП-КУ, ШУНГА ҲАМ ПУЛМИ? Тез-тез эшитадиган гапим: — "Адвокат ака, бир нарса сўрасам майлими? Фақат маслаҳат керак, судга чиқмайсиз, шунга ҳам пул тўлайманми? Ахир сизга осон-ку, қонунни биласиз-ку..." Тўғри, менга осон. Лекин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун менга осон? 1. БИР ОҒИЗ ГАПНИНГ НАРХИ ҚАНЧА? Машҳур бир ривоят бор. Катта кема бузилиб қолади. Ҳеч ким тузата олмайди. Бир уста келиб, болға билан битта жойга уради ва мотор ишлаб кетади. — "Хизмат ҳақи — 1000 доллар", дейди уста. Кема эгаси жаҳл қилади: "Битта болға уришга 1000 долларми?" Уста жавоб беради: "Йўқ. Болға уриш — 1 доллар. Қаерга уришни билиш — 999 доллар!" Юриспруденция ҳам худди шундай. Сизга айтадиган маслаҳатим ортида — йиллаб тўплаган билимларим, тинимсиз ўқиш ва меҳнатим, оқ оралаган сочларим ва кўз нурим ётибди.Сиз вақт учун эмас, БИЛИМ учун тўлайсиз. 2. ФОЙДАСИ ЙЎҚ-КУ, НЕГА ТЎЛАЙМАН? Баъзида мижозга: унинг барча ҳужжатларини ёки барча айтган маълумотларини ўрганиб, бу ишда ютиб бўлмайди, қонун бунга йўл бермайди дейман. Мижоз эса: ишим битмади-ку, нега пул беришим керак? деб ранжийди. Аслида, бу энг қиммат маслаҳат! Агар мен сизни алдаб, ҳал қиламиз (адвокатлик этикаси ҳам мижозга олдиндан ижобий натижа вада қилишга йўл қўймайди) десам, сиз йиллаб судма-суд юрардингиз, миллионлаб пул, асаб ва вақт йўқотардингиз. Менинг ЙЎҚ деган жавобим — сизни ана шу катта йўқотишлардан сақлаб қолди. Тўғри ташхис қўйган шифокор пулни даволагани учун эмас, касални аниқлагани учун олади-ку, тўғрими? 3. АДВОКАТЛИК — БУ ҲУНАР, ТИРИКЧИЛИК МАНБАИ Биз ҳам одаммиз. Биз ҳам бозорга тушамиз, бизнинг ҳам оиламиз бор. Сиз дўконга кириб, нон олсангиз ўзи ундан қилинган-ку, текинга беринг демайсиз. Чунки нонвойнинг меҳнатини қадрлайсиз. Адвокатнинг "нони" — унинг ақли. Биз шу билимни олиш учун йиллаб инвестиция қилганмиз (контракт тўлаганмиз, китоб олганмиз, изланганмиз). Биз шундоқ ҳам «бир оғиз гап»лик саволларга имкон қадар текинга жавоб бериб келамиз. Лекин, бир нарсани унутманг: мен билимни қизғанмайман! Каналимиздаги ҳар бир пост — бу аслида йиллаб йиғилган тажрибанинг содда тилдаги баёнидир. Буларнинг барчаси сиз учун бепул! Сиз шу каналда бормисиз? Демак, ҳисоблайверинг — чўнтагингизда холис ёрдам берадиган шахсий адвокатингиз бор! Азизларим, қачондир бирор мутахассисдан (хоҳ у юрист, хоҳ шифокор) маслаҳат сўрасангиз, "Сизга осон-ку" деманг. Унга осон бўлиши учун — у ҳаётининг энг қийин йилларини илм олишга сарфлаган, сарфлаяпти. Ҳар бир меҳнат қадрланишга лойиқ. Тўғри тушунасиз деган умиддаман! Манба: Шамсиддинов. Каналга обуна бўлинг. https://t.me/dejureandp
1.6K
просмотров
2599
символов
Нет
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @dejureandp

Все посты канала →
АКА, БИР ОҒИЗ ГАП-КУ, ШУНГА ҲАМ ПУЛМИ? Тез-тез эшитадиган га — @dejureandp | PostSniper