D
Doctor Madiyor
@doctormadiyor2.0K подп.
9.8Kпросмотров
28 октября 2025 г.
stats📷 ФотоScore: 10.8K
🍽 Диета №9 (Қандли диабет учун) Ўзбек таомларига мослаштирилган вариант ⸻ ✅ Мумкин (истемол қилиш мумкин) 🥣 Нон ва дон маҳсулотлар: • Қора нон, отрубной ёки жўхори нон • Гречка, овсянка, арпа, қўнғир биринчи (кора гуруч) (оз миқдорда) 🥩 Гўшт ва балиқ: • Ёғсиз товуқ, курка, мол, қўён • Балиқ: судак, хек, осётр — буғда ёки грильда • Қовурилмаган шаклда! 🥛 Сут маҳсулотлари: • Творог (0–5%), кефир, ряженка • Йогурт шакарсиз • Оз миқдорда сири (қаттиқ турлари, кам ёғли) 🥬 Сабзавотлар: • Карам, бодринг, помидор, кабачок, баклажан, шпинат, брокколи • Пиёз, сирпиёз (оз миқдорда), петрушка, укроп • Картошка, сабзи ва лавлаги — фақат оз миқдорда, қайнатилган ҳолда 🍏 Мевалар ва мевали ширинликлар: • Олма ( яшил ), нок, анор, лимон, апельсин, греипфрут ( булар 100 граммдан ортмагани маькул). 🥗 Таомлар (ўзбек таомларидан мисол): • Ёғсиз шурва (масалан, товуқли ёки гўштли, картошка камрок йоки қўшилмаган) • Сабзавотли мастава • Гречка ёки биринч билан курка гўшти • Сабзавотли гўшт тушенкаси • Балиқ буғда ёки грильда 💧 Ичимликлар: • Шакарсиз чой (қора, яшил), лимонли сув • Итбурун қайнатмаси, минерал сув • Кофе — шакарсиз, сутсиз ёки оз сут билан ⸻ 🚫 ЙЎҚ (ман этилади) ❌ Нон ва ширинликлар: • Оқ нон, булочка, сомса, пишириқлар, торт, чак-чак • Асал, шакар, мураббо, шарбат, конфет ❌ Гўшт ва балиқ: • Чўчқа, қўйнинг ёғли қисми, қовурилган шашлик • Колбаса, сарделька, хот-дог ❌ Дон маҳсулотлари: • олий навдаги ун махсулоти ва майда макарон • Қовурилган гуруч (палов ёғи кўп бўлганда) ❌ Сабзавот ва мевалар: • Банан, хўрма, анжир, узум, қавун, тарвуз • Картошка қовурилган, картошка фри • Сабзи ва лавлаги — кўп миқдорда ❌ Сут маҳсулотлари: • Ёғли сметана, сливка, ширин йогурт • Музқаймоқ ❌ Ичимликлар: • Газли сувлар, ширин соклар, энергетиклар • Алкоголь ⸻ ⚖️ Қисқача тавсиялар • Кундалик овқат 5–6 марта бўлсин (оз-оздан). • Ҳар бир овқатда сабзавот бўлиши шарт. • Гуручли, ёғли, ширин таомлардан сақланиш. • Таомни буғда, қайнатиб ёки танурда тайёрлаш яхши. • Калория – тахминан 1500–1800 ккал/кун. https://t.me/doctormadiyor
9.8K
просмотров
2093
символов
Да
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @doctormadiyor

Все посты канала →
🍽 Диета №9 (Қандли диабет учун) Ўзбек таомларига мослаштири — @doctormadiyor | PostSniper