5.9Kпросмотров
1 марта 2026 г.
Score: 6.5K
❗️Сўнгги вақтларда Россия Федерациясига кириши тақиқланган фуқаролар томонидан белгиланган чекловларни айланиб ўтиш мақсадида Россия-Беларусь давлат чегарасининг қуруқлик қисми орқали Россия Федерацияси ҳудудига киришга уриниш ҳолатлари қайд этилмоқда. ⚠️Эслатиб ўтамиз: Россия–Беларусь давлат чегарасининг автомобиль ва темир йўл орқали ўтиш йўналишларида халқаро алоқа учун мўлжалланган назорат-ўтказиш пунктлари мавжуд эмас ҳамда шахслар ва транспорт воситаларига нисбатан чегара назорати амалга оширилмайди. Шу муносабат билан, учинчи давлатлар фуқаролари, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан, визаси ёки Россия ва Беларусь ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаш учун рухсатномаси мавжудлигидан қатъий назар, темир йўл ёки автомобиль транспорти орқали Россия–Беларусь давлат чегарасини кесиб ўтиш Россия Федерацияси Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузиш деб баҳоланади. ⚖️Бу ҳолат РФ ЖКнинг 322-моддасига («Россия Федерацияси Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш») мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Ушбу моддага кўра, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. ✈️Айни пайтда, учинчи давлатлар фуқаролари учун Беларусь Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари орқали давлат чегарасини кесиб ўтиш имконияти мавжуд. Бунда Беларусь Республикасидан Россия Федерациясига кириб келаётган ҳамда акс йўналишда учиб кетаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Россия аэропортларида чегара назорати амалга оширилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқароларни Россия Федерацияси қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга ва бундай ҳаракатларнинг эҳтимолий ҳуқуқий оқибатларини ҳисобга олишга чақирамиз.