9.8Kпросмотров
16 января 2026 г.
stats🎬 ВидеоScore: 10.8K
❗️Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Россияда патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари учун ЖШДС (НДФЛ) бўйича ойлик аванс тўловлари миқдори оширилди. 📄Тарифлар билан хавола орқали танишиш мумкин. Ойлик аванс тўлови ўз вақтида тўланган тақдирда, патент ҳақиқий ҳисобланади.
Патент учун ҳар ойлик аванс тўловлари миқдори чет эллик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Россия Федерацияси субъектига боғлиқ.
Шунингдек, вақтинча бўлиш муддати патентни расмийлаштиришда (узайтиришда) аванс тўлови тўланганда автоматик тарзда узайтирилишига эътибор қаратамиз. Аванс тўлови тўланмаган тақдирда, хорижликнинг вақтинча бўлиш муддати қисқартирилади ва у назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилади (РКЛ).