Ш
Школа 28
@shkola_28_281.3K подп.
633просмотров
49.5%от подписчиков
27 марта 2026 г.
questionScore: 696
Умумий ўрта таълим мактабларда дарсларни онлайн қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 5519-савол: Ассалому алекум мани исмим Зухра 2 та кизим бор катта кизим 10 синфда кичик кизим 9 синфда укийда ман уларни чёт давлатига Олиб кетмокчиман аммо мактаб дан онлайн килиб беришмади шуни кандай укийдиган мактабдан онлайнга утказиб чет давлатига Олиб чикиб кетсам булади. Бу йерда болларимга карайдиган инсоним йук йолгиз узимни. Укиб турган мактабдан онлайга утказиб Олиб кетсам буладими? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❌Мактабда онлайн (масофавий) таълим шакли мавжуд эмас. Таълим тўғрисидаги қонун 11-моддасига кўра умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади. 💁‍♂ Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом 25-бандига кўра ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади: 🔹 ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта); 🔹 ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I — IV синфлар учун 5 кун); 🔹 дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа; 🔹 дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 — 10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15 — 30 дақиқа). Ушбу банднинг иккинчи олтинчи хатбошисга биноан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди. ❗️Юқоридаги қоидаларнинг мазмуни мактабда таълим фақат кундузги шаклда узлуксиз ташкил этилишини билдиради. 🙅‍♂️Шунга кўра сиз қизларингиз ўқишини онлайн қила олмайсиз. ✉️ Юристга савол юбориш 📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш 📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Расмий каналимиз: 👉 @Yurist_Xizmati 👈
633
просмотров
1775
символов
Да
эмодзи
Нет
медиа

Другие посты @shkola_28_28

Все посты канала →
Умумий ўрта таълим мактабларда дарсларни онлайн қилиш мумкин — @shkola_28_28 | PostSniper