74просмотров
8 марта 2025 г.
Score: 81
Аёл тақдири Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди. Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Фиръавннинг хотини Осиё бинт Мазохим каби. Бу турмуш бу аёлни Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди. Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга турмушга чиқиши ҳам мумкин. Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли. Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди. Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли. Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди. Яхши аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин. Марям бинт Имрон мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди. @XUMAYRO_0777
74
просмотров
955
символов
Нет
эмодзи
Нет
медиа

Другие посты @dua_sokinhashamat

Все посты канала →
Аёл тақдири Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиш — @dua_sokinhashamat | PostSniper