125просмотров
11 февраля 2025 г.
📷 ФотоScore: 138
***
Оловли йилни кечдим, оловли, Ишқорли ишқни ичдим, ишқорли. Шивирлайди бир нигоҳ эркалаб: "Виқорли бўлинг, хоним, виқорли". Саволли қарайдирман, саволли, Ҳар неки янги бўлса – заволли.
Сув каби тинди руҳим–эркталаб, Виқорли бўлинг, хоним, виқорли. Деворли бошим маним, деворли, Ғуборли кўзлар қарар, ғуборли,
Анжуман ичинда хилват қалб,
Виқорли бўлинг, хоним, виқорли. Шоқолли тўда кўп, шоқолли, Аларга назарим уволли, Шерликнинг юки бор шул сабаб, Виқорли бўлинг, хоним, виқорли. ✍️МеҳрНоз