96просмотров
3 февраля 2025 г.
📷 ФотоScore: 106
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу барокотуҳ! Менинг исмим Моҳидил, аввало она, аёл ва тадбиркорман. Хозирда оилавий бизнесимиз-тикувчилик ишлаб чиқариш корхонамизда фаолият юритаман. Бу менинг кўп йиллик орзуларим ҳамда турмуш ўртоғим,ўғилларим билан биргаликдаги меҳнатларимиз натижаси. Бу соҳага келишдан аввал, 18 йил коллежда дарс берганман. Бизнесни танлаганимдан сўнг, аввалгидан ёпиқроқ кийинишни маъқул кўрганман, очиқ-сочиқ кийинишни эп кўрмай қўйдим ўзимга. Қон-қонимга сингиб кетган ўқитувчилик қарашларимга мос келувчи шу билан бирга шариат қонунларига мос келадигон замонавий либосларни топишда жуда қийналганман. Шунинг учун ҳам худди шундай муаммога дуч келган опа-сингилларимга ёрдам бериш мақсадида, шариат қонунларига мос исломий либос брендимни яратишга қарор қилдим.
Рўмол ўраганим, узун ва кенг кўйлак кийганим билан, диний билимим йўқ деярли(5 вақт намоздан ташқари), ўта замонавий фикрлайдигон аёлман! Аммо илм ўрганиш ниятим бор! ИнШаАллоҳ! Ва бу канални ўзим каби зиёли, классик услуб ва гўзалликни севадигон шу билан бирга шариат қонунларига мос исломий кийинишни ҳоҳловчи муслима аёллар учун очдим. Сиз бу ерда, нафақат классик ва исломий стил уйғунлигидаги кийимлар, ва яна:
🌐Жаҳон ва ўзбек классик адабиёти дурдоналаридан намуналар
⚡️Жамиятда аёлнинг ўрни ва қадриятларимиз ҳақидаги манфааатли фикрларни топасиз. Сиз билан биргаликда замонавий,зиёли мусулмон аёллар, болалар ва эркаклар учун DUAstyle либос брендини қадамма -қадам яратамиз. Ўз фикрларингиз, маслаҳатларингизни комментарияда ёзиб қолдиринг. ҲАР БИР ПОСТИМИЗ УЧУН РЕАКЦИЯ БОСИШНИ УНУТМАНГ!!!!