824просмотров
5 июня 2025 г.
📷 ФотоScore: 906
🕋 Арафа муборак, азиз диндошим! 🌙 Бугун — Арафа куни. Бу кун — дуолар ижобат бўладиган, гуноҳлар мағфир этилар, қалблар покланадиган муборак фурсатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Арафа куни тутиладиган рўза икки йиллик гуноҳларга кафорат бўлади — ўтган ва келгуси йилникига.”
(Имом Муслим ривояти) 🔸 Агар имконингиз бўлса — рўза тутинг.
🔸 Қалбингиздаги ниятларни дуо қилиб, Аллоҳга юзланинг.
🔸 Яқинларингиз учун мағфират сўранг.
🔸 Кечиримли бўлинг ва яхши амалларда пешқадам бўлинг. Арафа — тавба, тозалик ва янгидан бошлаш куни.
Келинг, бу муборак кунда қалбларимизда меҳр, тилларимизда дуо, амалларимизда самимият бўлсин! 🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин!
Арафа муборак бўлсин, азиз диндошим! 🌸