S
SalomFit
@salomfit_uz8.2K подп.
5.1Kпросмотров
61.7%от подписчиков
3 сентября 2025 г.
questionScore: 5.6K
🧃 Эритрит — зарарлими? 2023 йилда чоп этилган бир тадқиқотда: «Эритрит кам калорияли ширинлаштиргич инфаркт ва инсультга олиб келиши мумкин» — деган хулоса чиқди. Шундан сўнг медиа ва ижтимоий тармоқлар жар солишди: ⚡️ «Эритритдан инфаркт бўлади!» ⚡️ «Бу ширинлаштиргични умрбод тақиқлаш керак!» Келинг, холисона ўрганамиз! ⸻ 🔬 Эритрит нима ўзи? • Эритрит (эритритол) — табиатда ўсимликларда учрайдиган шакар спирти, саноатда эса ферментация орқали ишлаб чиқарилади. • Яна муҳим жиҳати — эритрит инсон организмида ҳам табиий равишда ҳосил бўлади, ҳатто агар ташқи манба орқали қабул қилинмаса ҳам. ⸻ 🏥 Тадқиқотда нима бўлган? Кливленд клиникаси олимлари 1157 нафар оғир касал, юрак-қон томир муаммоси бор беморларни ўрганишди. Уларда юрак хуружи ва инсульт бўлганида кўпинча эритрит даражаси юқори экани кузатилди. ❓ Лекин савол: • Улар қандай овқатланганини текширишдими? • Юқори даража ташқи манбаданми ёки организмнинг ўзи ишлаб чиқарганиданми? 👉 Жавоб: Йўқ! ⸻ 🧪 Қўшимча тажрибалар • Пробиркада ва сичқонларда: юқори эритрит қон ичида тромблар пайдо қилишга олиб келди. • 8 соғлом инсонда: 30 грамм (15 пакетик) эритрит берилганда, қондаги даражаси кескин кўтарилди ва 2 кун ичида секин нормал ҳолатга қайтди. ❌ Лекин таъсирлари, хавфи ва организмнинг ўз цикли — ўрганилмади. ⸻ 📌 Хулоса • Турли манбалардан олинган маълумотлар «қуриштириб», сенсацияли хулоса қилишган. • Соғлом одамда бироз эритрит истеъмоли — зарарли экани исботланмаган. • Асосийси — ўлчовини билиш! Шунинг учун шов-шувли сарлавҳаларга ишонманг. Баъзан умуман ширинликсиз ҳам нормал. ⸻ 👍 Агар кейинги сафар сукралоза ҳақида таҳлил қилганимни хоҳласангиз, лайк босинг
5.1K
просмотров
1665
символов
Да
эмодзи
Нет
медиа

Другие посты @salomfit_uz

Все посты канала →
🧃 Эритрит — зарарлими? 2023 йилда чоп этилган бир тадқиқотд — @salomfit_uz | PostSniper