279просмотров
36.1%от подписчиков
6 марта 2026 г.
question🎬 ВидеоScore: 307
⚠️ Пропан нархи ошиб боряпти, лекин сифати-чи? Мошинам — Cobalt. Охирги вақтларда пропанда яхши юрмай қолди. Устахонага олиб келдик. Уста пропан фильтрларини ечганда ичида конденсат ва турли ифлосликлар чиққанини кўрдик. Бу ҳолатни видеога ҳам олдим. Савол туғилади:
Биз пропан учун пул тўлаяпмизми ёки конденсат учунми? "Айрим АЁҚШ эгалари пропанга конденсат аралаштириб сотаяпти" деган гаплар бекорга юрмаяпти шекилли. Чунки бу ҳолат нафақат менда, балки кўп ҳайдовчиларда учраяпти. Энг ачинарлиси — пропан нархи кундан кунга ошиб бормоқда, лекин сифати устидан назорат борми ўзи? Бу ҳолат: -автомобилларга зарар етказяпти
-ҳайдовчиларни ортиқча харажатга туширяпти
-оддий одамларни алдаётгандек таассурот қолдиряпти Шу ўринда масъул ташкилотлардан пропан сифати устидан жиддий назорат ўрнатишларини сўраб қоламиз.
Акс ҳолда бу муаммо янада кўп ҳайдовчиларга зарар келтириши аниқ. 🛡 @UDDU_channel