D
Dilshod Davlatovich Компания 1D
@dilshoddavlatovich2.7K подп.
766просмотров
28.7%от подписчиков
3 марта 2026 г.
🎬 ВидеоScore: 843
МЕНГА ХУШХАБАР АЙТ... Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам… Дарду машаққатлар ўтгайдир бари, Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт. Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам... Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда, Сени кулфатларда қолдирмас деб айт. Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда Сени чангалига олдирмас, деб айт. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам… Олис муҳаббатинг юрибди дегил. Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон, У сени тушида кўрибди дегил. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам… ✍Абдулла Орипов 🎤Дильшод Умаров https://t.me/dilshoddavlatovich Telegram|Instagram|YouTube
766
просмотров
643
символов
Нет
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @dilshoddavlatovich

Все посты канала →
МЕНГА ХУШХАБАР АЙТ... Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам… — @dilshoddavlatovich | PostSniper