57просмотров
9.8%от подписчиков
29 марта 2026 г.
📷 ФотоScore: 63
Мен туғилдим. Кимдир қувонди.
Кулбасида ғаюр чекди ғам.
Энди юртга тўй бераман, деб
Кўкрагини кўтарди отам. Замҳарир қиш тиш қайраган чоғ
Бир кишига кўпайди дунё –
Йўқ, ўрнидан қўзғолмади тоғ, Ўзанидан чиқмади дарё... Мен ўлганда кимлардир куяр.
Тоғ қуламас. Тошмагай дарё.
Бу тун бўлар... Ё жим-жит саҳар...
Бир кишига камаяр дунё. 1989
© Карим Баҳриев